
У ўзини Ҳабиб Нурмуҳамедовни енга оладиган ягона спортчи деб ҳисоблаяпти.
Майкл ўзини Ер сайёрасида Хабибни мағлуб эта оладиган енгил вазн тоифасидаги ягона жангчи деб атади.
“Мен курраи заминдаги Хабиб Нурмуҳамедовни мағлуб этишга қодир ягона енгил вазнли спортчиман. Қолганлар ё заиф жангчилар ёки пул учун октагонга чиқадиганлар тоифасига киради. Мен Хабиб билан 10 марта жанг ўтказиб, 10 тасида ҳам ғалаба қозона олишимга кафолат бераман”, деди Чендлер.
Маълумот учун, 32 ёшли америкалик спортчи Майкл Чендлер Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда собиқ “Bellator” чемпиони ҳисобланади.
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик боксчи Флойд Мэйвезерга қарши рингга чиқиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.