...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Франция ва Бельгия билан ўйнайди


14:32, 08.10.2018 Спорт
 4 261

Мазкур ўйинлар халқаро мусобақа доирасида мазкур ойда бўлиб ўтади.

Кеча, 7 октябрь куни тунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга жўнаб кетди.
 
Испаниянинг Малага шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция, Бельгия ҳамда Шотландия  U-18 терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
 
10 октябрь куни биринчи баҳсда Отабек Ғуломхўжаев шогирдларига Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Бельгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Франция U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғин ўтказган эди. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўринбосарлари устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган. 
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Отабек Ғуломхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!