...
МЕНЮ
ONLINE TV

Толибон Афғонистон ҳукуматига бойкот эълон қилди


14:36, 08.10.2018 Олам
 3 888

Толибонлар чет давлат кучлари Афғонистонни тарк этмас экан, бу мамлакатда тинчлик ўрнатилмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ, Афғонистон ҳукумати делегацияси ва Толибон вакиллари Саудия Арабистонида учрашиб, мамлакатда октябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини тинч ва хавфсиз ўтказиш бўйича келиши олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 8 октябрь куни Толибон вакиллари бўлажак парламент сайловларига бойкот эълон қилди ва чет давлат кучлари Афғонистонни тарк этмас экан, бу мамлакатда тинчлик ўрнатилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Сайлов 20 октябрь куни бўлиши режалаштирилган эди. Толибон раҳбарларидан бири Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг таъкидлашича, сайловлар фақатгина АҚШнинг мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлайди, холос. Шунинг учун Толибон бундайин сайловга рози эмас.
 
“Бир неча ўн йиллардан буён давом этаётган афғон инқирозининг ягона ечими – бу чет давлатлар қўшинларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиш ва мамлакатда соф ислом суверенитетини тиклашдир”, дея айтиб ўтган Мужоҳид.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!