...
МЕНЮ
ONLINE TV

Помпео Пекинда. АҚШ Хитой билан қайси соҳада ҳамкорлик қилиши маълум бўлди


14:43, 08.10.2018 Олам
 1 630

Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. АҚШ Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Бугун, 8 октябрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Жанубий ва Шимолий Корея давлатлари ташрифидан сўнг, Хитойга етиб келди. Унинг айтишича, КХДР ядросизланиши бўйича АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Давлат котиби бу ҳақда расмий Тwitter саҳифасида ёзган. 
 
Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Помпео, шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг И ҳамда Хитой коммунистик партия Марказий қўмитасининг Ташқи ишлар бўйича комиссияси раҳбари Ян Цзечи билан учрашади.
 
Аввалроқ, Помпео ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда учрашгани ва бўлажак саммитни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Майкл Помпео Ванг И Ян Цзечи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!