...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ-КХДР: “Қадрдонлар” яна учрашади


19:54, 03.10.2018 Олам
 2 197

Учрашув кейинги ҳафта охирида бўлиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео келаси ҳафта Узоқ Шарқ мамлакатларига боради, дея хабар бермоқда “Reuters” нашри.
 
Хабарга кўра, дастлаб Давлат котиби 8 октябрь, душанба куни Хитойга ташриф буюради.
 
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, халқаро ва маҳаллий муаммоларни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
 
Бундан ташқари, Майкл Помпеонинг Япония ва Корея Республикасига ташриф буюриши ҳам айтиб ўтилмоқда.
 
Шунингдек, ҳафта охирида Давлат котиби КХДРга боради ҳамда Ким Чен Ин билан учрашади. Мазкур ташриф Помпеонинг КХДРга тўртичи ташрифи бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланиб бораётганидан далолатдир.
 
Аввалроқ, Майкл Помпеонинг КХДРга учинчи марта ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Майкл Помпео АҚШ Хитой КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!