...
МЕНЮ
ONLINE TV

Nokia’нинг янги смартфони қандай бўлиши айтилди


20:01, 03.10.2018 Технология
 3 968

Nokia 7.1: хусусиятлари, тақдимот санаси ва нархи маълум қилинди.

Nokia’нинг янги смартфони Nokia 7.1 ҳамда унинг каттароқ  Nokia 7.1  версияси эртага, 4 октябрь куни омма эътиборига тақдим этилади.
 
Nokia 7.1 экрани ҳошиясида ҳудди iPhone X сингари кесмага эга бўлади. Маълумотларга кўра, смартфон АҚШ ва Канада бозорига чиқиш учун FCC сертификация комиссиясидан ўтган. Айтганча, у Ўзбекистонга ҳам, албатта, етиб келади.  
 
Nokia 7.1 19:9 ёки 1080x2244 ўлчамли 5,84 дюймли IPS дисплейга эга бўлади. Шунингдек, янги смартфон Snapdragon 636 чипи бошқарувида ишлайди. Унинг 32 Гб ва 64 Гбли версиялари тақдим қилинади.
 
Смартфоннинг орқа панелига икки камерали оптик Zeiss – 12MP + 5MP  ўрнатилади. Орқа панел шишали алюминдан тайёрланади. Қурилма қалинлиги 8 миллиметрни ташкил қилади.
 
Nokia 7.1 Европа бозорига 22 октябрдан сотувга чиқади. 32 Гбли версияси 349 евро 64 Гблиси эса 400 евро бўлиши кутилмоқда. 
Абдумавлон Маликов

Теглар:Nokia Nokia 7.1 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!