Компанияда 3 раҳбар алмашганига қарамай, 128 миллион фунтлик қарз узилмаган.
Туркиялик ишбилармон компанияни инқироздан олиб чиқа олмади ва кредитларни тўлаш учун шундай қарор қабул қилди.
Vertu компаниясининг банкрот натижасида Англиянинг Гемпшир графлигидаги заводини ёпишга мажбур бўлди. Шунингдек, заводнинг 200 ишчиси лавозимларидан бўшатилди.
Уларнинг орасида фақат телефон деталларини йиғувчилардан ташқари олтин, кумуш, титан, тимсоҳ терилари билан ишловчи махсус ходимлар ҳам ишсиз қоладиган бўлишди.
Компанияда охирги йиллар 3 раҳбар алмашганига қарамай, 128 миллион фунтлик қарз узилмасдан қолиб кетган. Олий суд компаниянинг структураси ўзини оқламайди, деб топиб, Хоқон Узанга компанияни қайта тиклашга ишонч билдирмади.
Маълумот учун, Vertu брендига Финляндянинг Nokia компанияси 1998 йилда асос солиб, уни 2012 йилда Швециянинг 8 EQT VI фирмасига сотганди. 2016 йилнинг март ойида Ҳоқон Узан компанияга раҳбар этиб тайинланганди.
Ҳозирда компаниянинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда, аммо экспертлар Vertu бренди ҳуқуқларини Хитойнинг TCL компанияси сотиб олиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.