...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланд олимпиадаси, 80 та мамлакат: 3 та медаль ўзбекистонликларда


15:42, 15.07.2017 Жамият
 2 552

Қувонарлиси, Таиландга борган тўрт ўқувчидан уч нафари медалга мушарраф бўлган.

Таиландда кимё фани бўйича 80 мамлакат орасида ўтказилган олимпиада мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида маълум этди.
 
“Азизлар, олис Таиланддан хушхабар келди. 80 мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилган кимё фани бўйича жаҳон олимпиадасида қатнашаётган ўзбекистонлик талабалар 3 та бронза медалга сазовор бўлишибди. Улардан иккитасини Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг 2-лицейи ўқувчилари олишган.


 
Лицей директори Ортиқбой Эшонқуловнинг ахборотига кўра, бу лицей ўқувчиларининг халқаро олимпиадалардаги 37-медалидир.
 
Энг қувонарлиси, Таиландга борган тўрт ўқувчидан уч нафари медалга мушарраф бўлишди. Бундай иқтидорли ёшларни тарбиялаётган педагогларга, устоз ва мураббийларга ва албатта, уларнинг ота-оналарига минг раҳмат! Баракалла, юрт шарафини ҳамиша баланд кўтаринг, ёшлар!”, дея пост қолдирган Facebook фойдаланувчиси Ҳусан Эрматов.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Таиланд бронза ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар