...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Покемонлар амакиси” номини олган тайванлик отахон ҳақида нималарни биламиз?


10:20, 06.09.2018 Жамият
 3 488

Чэнь Сан-Юань телефон қувватлагичлари ва Pokemon Go учун ҳар ой 1165 фунт тахминан 11 700 887 сўм пул сарфлайди.

Биласизми, одатда нафақадаги қариялар нима билан шуғулланишади? Баъзилари балиқ овига боради, яна баъзилари бўш вақтларини шунчаки телевизор кўриш билан ўтказадилар.
 
Бу тайванлик отахон эса бошқалардан тамомила ажралиб туради. У велосипедига 11 та смартфонни бириктириб, ҳаттоки уларда Pokemon Go ўйинини ҳам ўйнай олади.


 
Унинг исми Чэнь Сан-Юань ва у ҳар куни бу ўйин билан яшайди. Отахоннинг барча смартфонлари Power Bank орқали қувват олади.
 
Бу 20 соат давом этиши мумкин. У истироҳат боғига велосипеди ва смартфонлари билан ҳафтада 5-6 марта чиқиб туради.


 
Бу ерда уни барча яхши билади ва танийди. Чэнь Сан-Юань телефон қувватлагичлари ва Pokemon Go учун ҳар ой 1165 фунт тахминан 11 700 887 сўм пул сарфлайди.
 
Шунча пулни у қаердан олиши эса ҳамон номаълум. Интернет тармоқлари орқали уни “Покемонларнинг амакиси” деб аташади.
 
Чэнь бу ўйинни 2016 йилда набираси орқали ўйнашни бошлаган. Набира бобосига бу ўйин унинг альцгеймер касалини тузатишга ёрдам беришини айтган.
 
Ҳозир эса Чэнь ўз рекордини яна ҳам ошириш учун бу ўйинни кўп ўйнайди. Келажакда у яна 4 та смартфон сотиб олмоқчи.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:смартфон Тайван Pokemon Go 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар