Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу йўлни қуриш ишлари бошлангандан бироз вақт ўтиб, жараён номаълум муддатга тўхтатилди. Бунга йўл қурилиши режалаштирилган ҳудудда ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқлангани сабаб бўлган.
“Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи йўқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.