...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлиги III чоракда қанча маблағ ўзлаштирилганини маълум қилди


14:58, 08.10.2018 Жамият
 2 066

Вазирлик бюджет ташкилотларида жами 1 334 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказган.

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг III чорагида Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида бюджет ташкилотларида жами 1 334 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.
 
Ўтказилган назорат тадбирларидан 1 111 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 16,6 млрд сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 4,5 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 12,1 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 11,2 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағлар белгиланган тартибда тикланиши таъминланган ҳамда 710 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
 
Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 20 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 13,9 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Молия вазирлиги бюджет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар