Бу Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди.
Аввалроқ, эркаклар ўртасида С13 йўналишида 400 метрга эркин сузиш бўйича иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Хорлин (суратда ўнгдан биринчи) барча рақибларини ортда қолдириш билан бирга Осиё рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, Хорлин ўз чиқишини 4 дақиқа 9,23 сонияда якунлаб, қитъа рекордини янгилаган.
Маълумот учун, бундан аввалги рекорд 4 дақиқа 26,98 сонияни ташкил этган.
Шу тариқа, Осиё рекорди 17 сониядан кўпроққа яхшиланди. Бу Осиё Паралимпия қўмитаси расмий сайтида ҳам эътироф этилди.