...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муборакда уч ишчи газдан заҳарланиб вафот этди


08:47, 22.09.2017 Жамият
 3 901

“Муборак газни қайта ишлаш заводи”да 4 нафар ходим газдан заҳарланган.

Саноат объектида техника хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ишчи-хизматчилар ҳаётига раҳна солувчи кутилмаган хавфлар пайдо бўлади.
 
Шундай воқеалардан бири 20 сентябрь куни “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ цехида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида рўй берди.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса ишчиларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарланган.
 
Газдан заҳарланиш оқибатида 3 нафар ходим: цех бошлиғи Аъзам Кулиев, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўриновлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этганлар.
 
Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган бўлиб, ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
 
Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Ҳукумат томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилаётгани айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ФВВ Муборак тумани Пропан газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар