Турмуш ўртоғининг ҳомиладорлигини била туриб ўлдирганлиги учун бир умрлик, оғирлаштирилган қамоқ жазоси тайинланган.
Қайсари жиноий ишлар суди томонидан суриялик айбланувчи Аҳмад ал-Ҳасанга турмуш ўртоғининг ҳомиладорлигини била туриб ўлдирганлиги учун бир умрлик, яъни оғирлаштирилган қамоқ жазоси тайинланган.
Айбланувчи Аҳмад ал-Ҳасан “Мени Туркия қонунлари билан жазолашларингни истамайман, суддан мени Сурияга экстрадиция қилишини сўрайман”, деб шикоят қилган.
Аммо эълон қилинган ҳукм қатъий ва ўзгармас бўлиб, Туркия қонунчилигига мос келиши маълум қилинган.