...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоғли Қорабоғ ҳудудининг тақдири қачон ҳал этилади?


08:33, 22.09.2017 Олам
 2 587

Эдуард Налбандиян Арманистон ҳукумати томонидан қўшиб олинган Озарбайжоннинг айрим ҳудудлари қайтариб берилиши мумкинлигини айтган эди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига тарафдор эканлигини ва Арманистон ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатларига куч билан жавоб қайтариши мумкинлигини айтди.
 
Илҳом Алиев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган нутқида Озарбайжон ва Арманистон орасидаги Тоғли Қорабоғ муаммосига дунё ҳамжамиятининг диққат-эътиборини қаратган.
 
“...Тарихан Озарбайжон ҳудуди ҳисобланган ва Арманистон томонидан қўшиб олинган Тоғли Қорабоғда бир миллиондан ортиқ кишилар ўзга ҳудудларга қочиб кетишга мажбур бўлган”, деб айтган Озарбайжон раҳбари.
 
Шуниндек, Илҳом Алиев халқаро ташкилотлар ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Арманистон ҳукумати халқаро ҳуқуқ ва халқаро ташкилотларнинг қарорларини мунтазам бузиб келаётгани, бунинг учун Арманистон ҳукуматига иқтисодий ва сиёсий санкциялар қўллаш кераклигини қўшимча қилган.
 
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган олтинчи Арман диаспораси форумида сўзга чиққан мамлакат ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандиян Арманистон ҳукумати томонидан қўшиб олинган Озарбайжоннинг айрим ҳудудлари қайтариб берилиши мумкинлигини айтган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Озарбайжон Арманистон Тоғли Қорабоғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!