...
МЕНЮ
ONLINE TV

МСК раиси Президент сайловининг аҳамиятига тўхталиб, Ислом Каримовни ёдга олди


17:07, 07.11.2016 Жамият
 3 508

“Мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бевақт вафоти барчамиз, бутун халқимиз учун оғир жудолик бўлди”, дейди Мирзо Улуғбек Абдусаломов.

Айни дамда Республикаси катта сиёсий жараён арафасида турибди. Жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатнинг келгуси йўлини белгилаб беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов билан ушбу сайловнинг мамлакатимиз ҳаёти ва тараққиётидаги аҳамияти, миллий сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиришлар, сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида гапираркан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни ёдга олди.

“Мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бевақт вафоти барчамиз, бутун халқимиз учун оғир жудолик бўлди.
 
Юртбошимиз республикамиз деярли жар ёқасига келиб қолган, оғир ижтимоий-иқтисодий муаммолар жамиятда кескин норозилик кайфиятини туғдирган мураккаб ва таҳликали бир пайтда республика раҳбари этиб сайланган эди. Буюк Йўлбошчимиз ўзининг оқил ва доно сиёсати, узоқни кўра олиши, ҳар бир муаммо ва масаланинг ечими устида чуқур ўйлаб, етти ўлчаб, бир кесиши натижасида нафақат ўша даврда вужудга келган вазиятнинг янада чуқурлашиб, олов олиб кетишининг олдини олишга эришди, балки Ватанимиз истиқлолини эълон қилиб, уни мустақил тараққиёт йўлига олиб чиқди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқ фаровонлигини, унинг ҳаёт сифатини ва даражасини муттасил ошириб бориш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш йўлида оламшумул ютуқларга эришди.
 
Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларининг ҳуқуқий асосини белгилаб берган кўплаб қонун ҳужжатларининг ташаббускори ва ижодкори бўлди. Ўзбекистонда демократик тамойилларга тўлиқ жавоб берадиган миллий сайлов тизими ва қонунчилиги яратилгани ҳам бевосита Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ”, дейди Мирзо Улуғбек Абдусаломов.  
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловнинг аҳамияти ва Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасига тўхталиб, Президентлик институтити аллақачон Ўзбекистонда шаклланиб бўлганини айтди.
 
“Ўзбекистонда давлат бошқарувида президентлик институти асосий ўрин тутади. Мамлакатимиз ҳали собиқ иттифоқ таркибида бўлган даврда Ислом Каримов асос солган бу институт мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадам эди. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин президентлик институти ўзининг том маънодаги мазмун-моҳиятига эга бўлди”, деб қўшимча қилади Абдусаломов.
 

Теглар:Мирзо Улуғбек Абдусаломов Марказий сайлов комиссияси Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар