...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молдова, Россия ва украиналик “циганлар” ушланди


08:51, 10.11.2017 Жамият
 3 644

Тошкентда хорижлик циганларнинг навбатдаги гуруҳи қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида уюшган гуруҳларнинг алдов йўли билан буюмларни сотаётган аъзолари аниқланмоқда.
 
Аввалроқ, 5 ва 6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда Молдова Республикаси фуқаролари бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган.
 
Мазкур хабар асосида 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тадбир давомида циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Украина Республикаси фуқаролари аниқланди.
 
Мазкур шахслар Тошкент вилоятида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Циганлар қўлга тушди Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Собир
11:22 10.11.2017

Камаш керек хамасини узбекларни кимлигини билиб куйишсин токи эслаб юришади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар