Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туроб Жўраевни ҳоким вазифасига тайинлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Туробжон Жўраев ушбу лавозимга тайинланди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюргани ҳақида маълумот берган эдик.