...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек туманида ичкилик оқибатида “пичоқлашув” юз берди


11:40, 01.11.2017 Жамият
 3 417

Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаро тун ўз ўрнини тонгга улайман деб турган бир вақтда ўзини бошқаролмайдиган даражада маст эди...

Спиртли ичимликлар ичиш, айниқса уни “сурункали одат” даражасига чиқариш кўплаб кўнгилсизликларга етаклайди. Сархуш киши ўз эҳтиросларини жиловлай олмайди, ҳатто онгу руҳиятининг тубида яшириниб ётган турли иллатларга йўл очиб беради. Одамзодга хос иллатлар жиноят кўчасига элтишини барчамиз яхши биламиз.
 
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаро тун ўз ўрнини тонгга улайман деб турган бир вақтда ўзини бошқаролмайдиган даражада маст эди.  Спиртли ичимликлар таъсирида сархуш бўлган Александр ўзига ўхшаб кечаси “бедор юрган” кишини пичоқлаб қўйди. 
 
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайтида хабар берилган.
 
Аниқроғи, 2017 йилнинг 29 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида тунги тахминан соат 03:30 ларда Гетманский Александр Николаевич маст ҳолатда фуқаро Миронов Владимир Александровичга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган.
 
Натижада Владимир Александрович 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга “қорин олд девори бўшлиғига кирган, жигарни шикастлаган санчилиб-кесилган жароҳати, постгеморрагик шок” ташхиси қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Миронов Владимир Александровичнинг воқеадан сўнгги ҳолати хақида батафсил маълумотлар берилмаган.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
 

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани Пичоқ билан оғир тан жароҳати етказиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
12:23 01.11.2017

Энди узбекистон XXI асрда янги президент Билан янги хаетга янги кадам босиб тарих сахифаларига кириб бораетган бир жараенда ичкилик деган Балога чора куриш вакти келди еки арок вино умуман алкоголя ичимликга чек куйиш керак



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар