...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев қабулида бўлган қўмондон Комиловнинг ҳузурига борди


21:37, 19.09.2018 Жамият
 2 166

Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг баъзи масалалари муҳокама қилинган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз ва АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келлини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мирзиёев қабулида бўлган меҳмонлар Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ алоқаларининг мустаҳкамланиши доирасида Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг баъзи масалалари муҳокама қилинган.
 
Генерал Женсон Бойлз Тошкентда бўлиб ўтган учрашувлар тўғрисида сўзлар экан, улар Миссисипи штати Миллий гвардияси ва Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконини берганини қайд этди.
 
Музокараларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотидаги ижобий ўзгаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга кўп қиррали ва узоқ муддатли тус беришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди.
 
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен ҳам иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Женсон Бойлз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар