...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев мусулмон мамлакатлари илм-фан ва технологиялар соҳасида оқсаётганини айтди


09:03, 11.09.2017 Жамият
 2 310

Президентнинг фикрича, аксарият мусулмон мамлакатлари иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаяпти.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Остона шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида айни вақтда кўплаб мусулмон мамлакатлари илм-фан ва технологиялар соҳасида ривожланган давлатлардан сезиларли даражада орқада қолаётганини таъкидлаб ўтди.
 
Бунга исбот сифатида аъзо давлатларнинг фақатгина 11 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг 500 та энг яхши университети рейтингидан ўрин олганлиги масаласига тўхталди.
 
“...2015 йилда дунё бўйича патент олиш борасидаги мурожаатларда бу мамлакатларнинг ҳиссаси атиги 1,9 фоизни ташкил этган. Ташкилотга аъзо давлатларда 2016 йилда эълон қилинган илмий мақолаларнинг қарийб 80 фоизи 7 та давлат ҳиссасига тўғри келган. 

Аксарият мусулмон мамлакатлари бой табиий захираларга, катта молиявий салоҳиятга эга бўлса-да, иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаётганини афсус билан қайд этиш лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари фундаментал фан соҳаларини ривожлантириш, даврнинг долзарб муаммоларига илмий ечимлар топишга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш ислом оламининг илмий-технологик салоҳиятини ошириш учун мустаҳкам замин яратишига умид билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ислом ҳамкорлик ташкилоти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар