Ислом ҳамкорлик ташкилотинининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити Остона шаҳрида ўтказилди.
Мустақиллик саройида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев кутиб олди. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг мазкур нуфузли саммити “Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш” мавзусида ўтди. Уни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев очди.
Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди. Саммит якунида "Остона декларацияси" имзоланди.