...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Эрон, Туркия, Афғонистон ва Озарбайжон президентлари билан учрашди


08:53, 11.09.2017 Жамият
 3 205

Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга уюштирган ташрифи чоғида Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашувлар ўтказди

Эрон Президенти билан мулоқотда Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни яқинда бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди. Мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувда мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. 


 
Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан мулоқотда у билан яна бир бор учрашаётганидан мамнун эканини таъкидлади. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг бугунги ҳолати, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакатнинг улкан иқтисодий салоҳиятидан тўла фойдаланиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Ўзбекистон-Эрон Ўзбекистон-Туркия Ўзбекистон-Афғонистон Ўзбекистон-Озарбайжон Ислом ҳамкорлик ташкилоти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар