Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистонда ёш математиклар ўртасида Халқаро олимпиадани ташкил этишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Доимий қўмитаси фаолиятини юксак баҳолайди ва унинг ишида янада фаол иштирок этади. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 2016-2025 йилларга мўлжалланган Ўн йиллик ҳаракатлар дастури ва унинг устувор йўналишларини тўла қўллаб-қувватлайди.
“Биз илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциялашган ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти, муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг барқарор ва инклюзив иқтисодий тараққиётга эришиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган мусулмон давлатлари ўртасида инфратузилмалар бўйича интеграцияни ташкил этиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз.
Учинчидан, юқорида зикр этилган Доимий қўмитанинг аъзо давлатлар ҳудудида олтита Юқори самарали компьютер марказини ташкил этиш тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ, шундай марказлардан бирини Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёр эканимизни билдирамиз.
Биз ёш олимларга билим ва тажриба алмашиш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш имконини берадиган Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузишни таклиф этамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, Доимий қўмита ҳомийлигида Ўзбекистонда Ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб ёш математиклар ўртасида Халқаро олимпиадани ташкил этишни таклиф қилди.