Кўргазма доирасида 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий куни ўтказилди.
Мазкур кўргазмага иш давомида 5 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди.
“Astana EXPO – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазмасида Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Умумий майдони 1 минг 180 квадрат метрни ташкил этган павильонга минглаб меҳмонлар, мутахассислар ташриф буюрди. Ўзбекистоннинг автомобилсозлик, юқори технологиялар, робототехника, туризм, аграр соҳаларда эришган ютуқлари акс эттирилган стендлар уларда катта қизиқиш уйғотди. Истиқболли ҳамкорликка оид қатор шартномалар имзоланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий куни ўтказилди.
Халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими театрлаштирилган концерт дастури ва мушакбозлик билан ниҳоясига етди.
Навбатдаги халқаро ихтисослашган кўргазма 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Astana EXPO – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазмасининг 8 июндаги очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.