...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик хонанда Халқаро танловда совриндор бўлди


21:31, 29.06.2018 Шоу-бизнес
 13 089

Қозоғистон пойтахида бўлиб ўтган танловда бошқа давлат вакиллари ҳам мукофотланди.

Остонада Қозоғистон пойтахтининг 20 йиллигига бағишланган эстрада йўналишидаги “Voice of Astana” биринчи Халқаро танлови якунланди.
 
Ўзбекистонлик қўшиқчи Матин Иноғомов ҳам ушбу танловда совриндорлар қаторидан жой олди. У “томошабинлар симпатияси” соврини билан мукофотланган.
 
Матин Иноғомов 2005 йилда Ўзбекистон номидан “Янги тўлқин” танловида қатнашган ва “Юрмала шаҳзодаси” унвонини олган. 2013 йилда “Шарқ бозори”да у иккинчи ўринни қўлга киритган. Кейинроқ Болгария ва Ҳиндистондаги мусиқий танловларда лауреат бўлган. Сўнгги бор бир йил аввал “I`m a singer” танловида қатнашган.
 
Остонадаги халқаро мусиқий танлов финалида 20 нафар иштирокчи қатнашган. Мусобақада иштирок этиш учун 20дан ортиқ мамлакатдан 500 нафар қўшиқчи ариза берган.
 
Танлов ярим финалида Қозоғистон пойтахтига бағишлаб ёзилган махсус қўшилар куйланган, финалда бўлса иштирокчилар ўз репертуарларидаги қўшиқни ижро этганлар.
 
Танлов гран-приси ва димломант унвони Грузия вакили Автандил Абесламидзега насиб қилган.
 
Биринчи ўрин ва танлов лауреати унвони “Golstone” гуруҳи ва Бердибек Кулгаревга топширилган.
 
Остона шаҳри ҳақидаги қўшиқни энг яхши ижро этгани учун Элеонора Носова мукофотланган.
 
Маълум бўлишича, ташкилотчилар ушбу танловни ҳар йили ўтказишни режалаштиряптилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!