Саммитда Ўзбекистон, Жазоир ва Судан номидан парламент спикерлари иштирок этди.
Саммит Туркия сўровига кўра, Исроилдаги АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилиши муносабати билан чақиртирилди.
ИҲТ Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин навбатдан ташқари саммит очилишида расмий Вашингтоннинг элчихонани кўчириш тўғрисидаги қарори халқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келмаслигини таъкидлади.
Қатор давлат вакиллар Туркияга ушбу саммитни ташкиллаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Саммитда Афғонистон, Гвинея, Эрон, Қатар, Қувайт, Мавритания, Судан, Иордания ва Шимолий Кипр Турк Республикалари давлат раҳбарлари иштирок этдилар. Индонезия ва Гамбия давлатлари номидан вице-президентлар қатнашди.
Шунингдек, Фаластин, Қирғизистон ва Покистон номидан Бош вазирлар, Ўзбекистон, Жазоир ва Судан номидан парламент спикерлари иштирок этди.
Саммитга 15 давлат ТИВ раҳбарларини юборди: Саудия Арабистони, Миср, Озарбайжон, Баҳрайн, Ливан, Ироқ, Тунис, Оман, Ливия, Бангладеш, Буркина-Фасо, Чад, Қозоғистон, Камар орллари, Мальдив ороллари ва Тожикистон.
БАА ва Марокашдан анжуманга давлат вазирлари ташриф буюрди. Венесуэла ва Италия меҳмон сифатида саммитда иштирок этди. Россия эса, форумда доимий вакил бўлиб қатнашди.
30 дан ортиқ давлат раҳбарлари, вазирлари ва бошқа расмий вакиллари иштирок этган ИҲТнинг навбатдан ташқари саммити ҳеч бир натижасиз якунланди.
Аввалроқ, АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддусга кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик. Элчихона кўчирилгани муносабати билан фаластинликлар норозилик намойишларини уюштирдилар.