UBS компанияси жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларнинг имкониятлари устида изланиш олиб борган.
Маълумотга кўра, 18 нафар аналитикдан ташкил топган UBS компанияси жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларнинг имкониятлари устида изланиш олиб борди.
Изланишлар 10 минг амал устида олиб борадиган суперкомпьютерда олиб борилган бўлиб, унда ўйинчиларнинг савияси, терма жамоаларнинг иштирок этиш кўрсаткичидан тортиб майдон ҳолати ва бошқа сабабларнинг барчаси инобатга олинди.
Суперкомпьютернинг ҳисобига кўра, Германия терма жамоаси мундиалда кўпроқ ғолиб чиқиш имкониятга эга. Германиядан ташқари, рўйхатда Бразилия ҳамда Испания терма жамоалари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Забияка лақабли башоратчи эчки Бельгия терма жамоасини жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини тахмин қилган эди.
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.