Шавкат Мирзиёевнинг 10 сентябрь куни Остона шаҳрида сўзлаган нутқи хорижий ОАВларда ёритилди.
Хабарда хориж ОАВлари Шавкат Мирзиёевнинг нутқида билдирилган асосий фикрларга алоҳида эътибор қаратгани, кўплаб материаллар чоп этилгани айтиб ўтилган.
ЎзАда берилган хабарда “Би-Би-Си” ўзбек хизмати (bbc.com/uzbek), “Озодлик” радиоси (ozodlik.org), “Uaport.net”, “Vb.kg”, “Sputniknews-uz.com”, “Kazpravda.kz”, “Kant.kg”, “Ca-news.org” нашрларидан иқтибослар келтирилган.
Президент нутқи бўйича кўплаб изоҳлар билдирилган ва маърузадаги фикрлар турли нашрларда қайта чоп этилган.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан уюштирилган ташриф чоғида 10 сентябрь куни Остона шаҳрида очилган Ислом ҳамкорлик ташкилотинининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбeкистон Прeзидeнти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича интервью бергани ҳақида бироз олдинроқ ҳам маълум қилган эдик.