Британиянинг Лестер университетининг проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Буюк Британиянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Лестер университетининг Ўзбекистон таълим муассасалари билан Ўзбекистон–Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил суҳбат ташкил этилди.
Сара Диксон 3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан имзоланган ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактабини яратиш ҳақидаги ҳамкорлик Меморандуми ҳақида сўзлаб берди. Ушбу ҳужжатда турли соҳаларда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.
Учрашув давомида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, Лестер университети билан Ўзбекистоннинг бошқа университетлари ўртасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.