Бедарак йўқолган аёлнинг чақалоғи ва бир ярим ёшли боласи ижарага олинган уйда жонсиз ҳолатда топилган.
Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси 29 ёшли киши бўлиб, болаларнинг онаси билан бир уйда яшаган.
Полициянинг хабар беришича, айни вақтда жиноят сабаби ва у қандай содир этилганлиги хусусида тергов ишлари олиб борилмоқда.
Хабарларда айтилишича, болаларнинг онаси аввалроқ бедарак йўқолганлиги сабаб қидирувда бўлган. Унинг 2 нафар кичик ёшдаги болаларидан ташқари тўнғич фарзанди ҳам бўлган.
Полиция оиланинг тўнғич фарзанди яшайдиган манзилни аниқлаган. У ҳозирда тиббий марказга юборилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.