...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирза Азизов жамоасини Қатағон қурбонлари хотираси музейига бошлаб борди


19:04, 20.01.2017 Театр
 5 491

Театр ходимлари музейга кириб, музей директори Бахтиёр Ҳасанов ҳамроҳлигида бу ерда ташкил этилган экспозициялар билан танишдилар.

Бугун, 20 январь куни Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари ва ходимлари Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” майдонида жойлашган Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюрдилар.
 
Ўзбекистон ҳалқ артисти Мирза Азизов бошчилигида театр жамоаси дастлаб “Шаҳидлар хотираси” майдонида барпо этилган рамзий мақбарани кўздан кечирдилар. Музей директори Бахтиёр Ҳасанов майдон ва унинг барпо этилиш тарихи, унинг ҳалқимиз маънавий ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Сўнгра мақбара атрофида  Ватан озодлиги учун шаҳид бўлганлар ҳаққига қуръон тиловат қилинди.
 
Театр ходимлари музейга кириб, музей директори Бахтиёр Ҳасанов ҳамроҳлигида бу ерда ташкил этилган экспозициялар билан танишдилар. 

Теглар:Мирза Азизов Қатағон қурбонлари хотираси музейи Шаҳидлар хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!