Тарғиботчилар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Озодбек Назарбеков ҳам бор.
Шу куннинг ўзида 86 нафар таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилардан иборат тарғиботчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Термиз, Ангор, Музробот, Жарқўрғон туманларидаги 55 та умумтаълим мактаблари, 15 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, Термиз Давлат Университети ҳамда Термиз шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказига ташриф буюриб, 23 минг 889 нафар ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.
Тадбирларда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саид, Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Озодбек Назарбеков, Маҳмуд Номозов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Футҳулла Масъудов, Ойбек Ҳамроқулов, Абдурашид Йўлдошев, Зуҳра Ашурова, хонандалар Азиз Ражабий, Достон Убайдуллаев, Музаффар Абдуазимов, Шуҳрат Воҳидов, Шоҳжаҳон Жўраев, Жасур Умиров, Абдували Ражабов, Наргиз, Шаҳноза Отабоева, актёрлар Ҳамид Тошпўлатов, Дилноза Кубаева, Азиз Раметов иштирок этишмоқда.
Тарғибот тадбирларида сўзга чиқаётган ижод аҳли вакиллари ўқувчи ёшлар билан мулоқотга киришар экан, бугунги тинчлик ва осойишталик ўз-ўзидан қўлга киритилмагани, собиқ иттифоқ пайтида тортилган азоб-уқубатлар, мамлакатимизнинг Истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқлари ҳақида суҳбатлашяптилар.