...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Ўзбек альпинисти Эверест чўққисини забт этди


11:37, 22.05.2017 Бу қизиқ
 3 276

Бугун 22 май – йилнинг 142-куни. Йил якунига 223 кун қолди.

Бугун 22 май – йилнинг 142-куни. Йил якунига 223 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Халқаро биологик хилма-хиллик куни.
 
Яман – Миллий байрам – Яман Республикаси ташкил топган кун.
 
Қирғизистон – Қуролли кучлар куни.
 
Воқеалар


853 йил – Норвегия қироли ўғли Олаф Белый Ирландияда викинглар ва данияликларни бўйсундирди ва ушбу мамлакатнинг пойтахтини Дублин деб эълон қилди.
 
1455 йил – Сент-Олбанс яқинида биринчи жанг – Қизил ва оқ атиргуллар уруши бошланди.
 
1849 йил – Авраам Линкольн сузувчи кемалар тузатадиган корхона конструкцияси учун патент олган.  Ҳозиргача у кашфиёт учун патент олган ягона АҚШ президенти ҳисобланади.
 
1892 йил – доктор Вашингтон Шеффилд тиш пастаси тюбегини яратди.
 
1900 йил –Нью-Йоркда “Associated Press” агентлигига асос солинди.
 
1906 йил – ака-ука Райтлар ўзлари яратган учиш воситаси учун патент олди.
 
1926 йил – Италияда Муссолини гўзаллик танлови ўтказилишини тақиқлади. Бундай тадбирларни у номақбул деб атади.
 
1972 йил – Ричард Никсон АҚШнинг иккинчи президенти бўлди.
 
1972 йил – Цейлон янги конституцияни қабул қилди ва  Шри-Ланкани Республика деб эълон қилди. Унинг перзиденти Уильям Гопаллава бўлди.
 
1998 йил – ўзбек альпинисти Рустам Ражабов Эверест (Жомолунгма) чўққисини забт этди.
 
2003 йил – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов жойларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш мақсадида Андижон шаҳрига келди.
 
2007 йил – Туркиянинг тарихий маркази Анқарада террористик ҳаракат содир бўлди. Бир неча киши ҳалок бўлди.
 
Туғилганлар
 
1859 йил – Артур Конан Дойль, атоқли инглиз адиби.
 
1924 йил – Шарль Азнавур, француз актёри ва қўшиқчиси.
 
1946 йил – Жорж Бест, афсонавий ирланд футболчиси.
 
1956 йил – Ғайбулла Хожиев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр.
 
1963 йил – Мирза Азизов, Ўзбекистон халқ артисти, актёр.
 
1970 йил – Наоми Кемпбелл, америкалик модель ва актриса.
 
1978 йил – Женнифер Гудвин, америкалик актриса,
 
1980 йил – Андрей Чадов, россиялик актёр.
 
1980 йил – Люси Гордон, британиялик киноактриса ва фотомодель.
 
1986 йил – Татьяна Волосожар, россиялик фигурали учиш бўйича спортчи, 2-карра Олимпия чемпиони.
 
1987 йил – Новак Жокович, сербиялик теннис устаси.
 
Вафот этганлар
 
1998 йил – Жон Дерек, америкалик киноактёр, режиссёр, продюсер.
 
2000 йил – Жон Артур Гилгуд, англиялик актёр, режиссёр.
 
2012 йил – Алексей Ванин, рус актёри, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист.
Сумбула

Теглар:Бугун Ғайбулла Хожиев Новак Жокович Мирза Азизов Наоми Кемпбелл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!