...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шаҳидлар хотираси” майдонида тиловат қилиниб, ош берилди...


09:59, 31.08.2017 Жамият
 3 217

31 август куни “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида Қатағон қурбонларини ёд этиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Мустақиллик байрами олдидан ҳар йили 31 август куни “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида Қатағон қурбонларини ёд этиш ҳамда кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун дастурхон ёзиб, элга ош бериш анъанага айланди. Унда ўтганлар ҳаққида Қуръон тиловат қилиниб, ёдга олинди.
 
Бугун ҳам ушбу анъанага мувофиқ эрта тонгдан хотира маросими ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам иштирок этди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2000 йили Тошкентнинг Бўзсув соҳилида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи барпо этилган эди. Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва шу номдаги жамғарма ташкил қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хотира маросими Шаҳидлар хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар