Теҳрон шаҳрида юз берган кучли ёнғин муносабати билан Ҳасан Руҳонийга таъзия билдирилди
Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга Теҳрон шаҳрида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўради ҳамда жароҳат олганларни қисқа муддатда соғайишини тилади.