
Тошкентда икки томонлама алоқалар, глобал ва минтақавий ҳодисалар муҳокама қилинади.
Катта иқтисодий делегация ҳамроҳлигида келиши режалаштирилаётган Руҳоний Тошкентда юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади. Шунингдек, пойтахтда икки томонлама алоқалар, глобал ва минтақавий вазият муҳокама қилинади.
Эрон делегацияси Тошкентда асосий диққатини виза бериш тартибини соддалаштириш ва банк соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда.