...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистон Бош вазири расмий ташриф билан Эронга боради


18:38, 14.08.2018 Олам
 1 756

Ушбу олий даражадаги учрашув қачон бўлиб ўтиши ҳақида элчи аниқлик киритмаган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг таклифига кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян расмий ташриф билан Теҳронга келади. Бу ҳақда Арманистоннинг Эрондаги элчиси Арташес Туманян матбуот анжуманида маълум қилди.
 
Элчи ушбу олий даражадаги учрашув қачон бўлиб ўтиши ва томонлар қандай мавзуларни муҳокама қилишлари ҳақида аниқлик киритмаган.
 
Маълумот учун, Арманистонда бўлиб ўтган оммавий намойишлар натижасида сиёсий бошқарув ўзгарганди. Ҳозирда ғарб давлатлари ушбу мамлакатда демократия устун эканлигини оммавий аҳборот воситалари орқали тез-тез тилга оляпти. Ушбу ҳолат эса Россияни ташвишга солиб қўймоқда.
 
Чунки, Россияга чегарадош бўлган Грузия ва Украинада АҚШ ва ЕИ таъсири кучайиб бормоқда. Россия яна бир МДҲ аъзосини “қўлдан чиқариш”ни истамайди. Шу сабабли, Каспий денгизи бўйича ўтказилган саммитдан сўнг, расмий Теҳрон Арманистон Бош вазирини расман таклиф қилган. Маълумки, Эрон ва Россия яқин ҳамкор давлатлар ҳисобланади. 
 
Демак, яқин ойларда Арманистонда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Никол Пашинян Ҳасан Руҳоний МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!