Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй берганди.
Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй бериши сабаб 100 га яқин одам ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президентига таъзия изҳор қилган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, зилзилада минглаб уйлар вайрон бўлган ва бир неча минг одам эвакуация қилинган. Ҳукумат аҳолини цунами хавфидан огоҳлантирган.