...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимини тарк этди


13:10, 06.01.2017 Спорт
 5 033

Мираброр Усмонов эндиликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Мираброр Усмонов вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнини “Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Алишер Саидаббосович Султонов эгаллади. Бу ҳақдаги маълумотлар Миллий олимпия қўмитасининг сайтида чоп этилди.
 
Хабарларга қараганда, Мираброр Усмонов эндиликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.
 
1967 йилда таваллуд топган Алишер Саидаббосович Султонов эса бир вақтнинг ўзида “Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси бошқарув раиси сифатида ҳам иш олиб боради.
 
Картинки по запросу Алишер Саидаббасович Султанов
 
Маълумот ўрнида, 2013 йилдан буён “Ўзбекнефтгаз” холдинг компаниясида ишлаб келаётган Алишер Султонов 2013 йилнинг декабрида Қаршининг “Насаф” жамоасига директор бўлган эди.

Теглар:Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!