Toyota Motor Мексикада завод қуришни режа қилмоқда. Ушбу заводда компания АҚШ учун Corolla русумли автомобилларни ишлаб чиқариш ниятида.
Twitter’даги саҳифаси орқали мурожаат қилар экан, бўлажак президент рад жавоби учун келажакда Toyota Motor
компаниясига маҳсулот импорти учун юқори миқдордаги солиқларни жорий қилишини маълум қилди.
Шу билан бирга у айни ҳолат юз бермаслиги учун Toyota Motor компаниясига АҚШда завод қуришни “маслаҳат” берди.
Маълумотларга кўра, Toyota Motor Мексикада завод қуришни режа қилмоқда. Ушбу заводда компания АҚШ учун Corolla русумли автомобилларни ишлаб чиқариш ниятида. Трамп компаниянинг айнан ана шу истагига қарши.
“Ҳеч қачон! Заводни АҚШда қуринг ёки чет давлатда катта миқдордаги солиқни тўланг”, дейди у ўз изоҳида.
Айтиш жоизки, Трампнинг ушбу дағдағасидан сўнг, япон автогигантининг акциялари нархи кескин пасайиб кетди.