...
МЕНЮ
ONLINE TV

МФЙ оқсоқоли яширин сайланадиган бўлди


15:51, 27.09.2018 Жамият
 4 042

Маҳалла раисини сайлаш тартиби ўзгарди.

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда ДХХ кунини белгилаш масаласи ҳал этилганди.
 
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қонун маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган.
 
Қонун билан маҳалла раисининг ваколат муддати икки ярим йилдан 3 йилга узайтирилди.
 
Сайловларда кўпроқ фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалардан фуқаролар вакиллигининг минимал нормаси фоизларда белгиланди.
 
Жумладан, фуқаролар вакиллигининг минимал нормаси сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 12 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
 
Фуқаролар вакилларига нисбатан талаблар ўрнатилди. Хусусан, қоида тариқасида ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролар вакил бўлишлари мумкин.
 
Маҳалла раиси лавозимига номзодлар фуқаролар вакиллари орасидан ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар фуқаролар вакиллари таркибидан чиқарилади.
 
Фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришларига таъсир этиш имкониятини қолдирмаслик мақсадида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларида яширин овоз бериш тизими ўрнатилди.
 
Сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, унинг вақти ва жойи тўғрисида, раис лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида ахборот Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш белгиланди.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингандан кейин белгиланган муддатларда кучга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МФЙ Оқсоқол сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар