...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхонадаги расмийлаштиришлар соддалаштирилади


15:33, 27.09.2018 Жамият
 2 170

Олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси қуйида келтирилган.

“Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Президентнинг 2018 йил 12 апрелдаги фармонига мувофиқ импорт товарлари амалда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келишидан олдин товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилиши белгиланган эди.
 
Шунга кўра, қарор билан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати ҳамда уни амалга ошириш схемаси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

 
Олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси қуйида келтирилган:



Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингандан кейин белгиланган муддатларда кучга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар