Америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг исми Гиннесс рекордлари китобига муҳрланди. У дунёдаги энг оммапоб боксчи дея тан олинди.
Америкалик машҳур чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезер Гиннесс рекордлар китобини янгилади. Бу ҳақда mmaboxing.ru интернет сайти хабар бермоқда.
Спортчи ўз машғулотига 791 кишини жалб қила олди. Бу натижа олдинги рекорддан 283 нафарга яхшироқ. Янги рекорд ўрнатилганлиги ҳақидаги диплом Гиннесснинг расмий ҳаками Софья Гринель томонидан тақдим этилди.
Спорт тадбири чоғида Флойд ўзининг энг кучли зарбаларини намойиш этиб берди.
Эслатиб ўтамиз, Флойд Мэйвезер бундан олдин шу йилнинг ёзида Форбес журналида эълон қилинган энг юқори маош оладиган спортчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди. У 2014 йилнинг 1 июнидан то 2015 йилнинг 1 июнигача у 300 млн. доллар даромад топган. Унинг биргина Мэнни Пакьяо билан бўлиб ўтган жангидаги реклама намойишларидан олган маблағи 15 млн. АҚШ долларини ташкил қилган эди. Бу ҳам ўзига хос рекорд, албатта.