Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида ҳукумат қарорларига қарши оммавий намойишлар бошланди. Одамлар амалдаги ҳукуматнинг саъйи-ҳаракатларидан норози.
Шаҳарда тахминан 20 нафар полициячи навбатчилик қилмоқда.
Намойишчиларнинг бир қисми ушбу норозилик акциясига ниқоблар ва ҳимоя бош кийимларда чиқишган. Улар 2017 йилда жорий этилиши режалаштирилаётган ягона тарих дарсликлари ҳақидаги ислоҳот лойиҳасига қарши чиқишмоқда.
Бундан ташқари, расмий Сеул Жанубий Кореянинг меҳнатга оид қонунчилигига ҳам ўзгаритиришлар киритишни мўлжалламоқда. Бу ҳолат касаба уюшмаларининг кучли норозилигига сабаб бўлмоқда. Чунки ушбу қонун лойиҳаси ишчиларни ишдан бўшатиш жараёнини енгиллаштиради.
Бундан олдинги оммавий норозилик акцияси жорий йилнинг ноябрида Сеулда бўлиб ўтган эди. Ўшанда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берган эди. Тартибни муҳофаза қилувчи орган вакиллари оламонни тарқатиб юбориш мақсадида кўздан ёш келтирувчи газлардан фойдаланишган.