...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукуматда ўзгаришлар: Вазир туман ҳокими этиб тайинланди


12:01, 28.01.2019 Жамият
 8 638

У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллашидан аввал Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов бошқа ишга ўтказилди.
 
Qalampir.uz нинг ҳукуматдаги манбаси хабарига кўра, эндиликда у Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатади.
 
Баҳодир Турсунович Юсупов 2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган. У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллашидан аввал Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 17 февраль куни Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда 2017 йилдан Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган Жавлонбек Йўлдошев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланганди.
 

Теглар:Ҳукумат Баҳодир Юсупов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар