“Москва-Сити” комплексидан жасади топилган Дмитрий Шумков 1990 йилда прокуратурада ҳам фаолият олиб борган эди.
Москвадаги “Москва-Сити” комплекси биносидан йирик инвестор Дмитрий Шумковнинг жасади топилди. Воқеа жойида бўлган шахснинг ички ишлар бошқармаси ходимларига берган кўрсатмасига кўра, Дмитрий ўзини осиб ўлдирган. Лекин бу борада хали аниқ далиллар келтирилганича йўқ. Ҳозирда Ички ишлар ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, асли ҳуқуқшунос бўлган Дмитрий Шумков 1990 йилда прокуратурада фаолият олиб борган эди. Вақт ўтиши билан у тадбиркорлик йўлини танлаган. Шунингдек, Шумков “Олимпийский” спорт комлексига раҳбарлик қилган.
Умида Мухторбекова