Татьяна Чехранова ва Иброҳим тез-тез кўришадиган бўлишди. Уларнинг ўртасида ўзаро ишонч пайдо бўлди.
Унинг жасади автомобиль ичида қолдириб кетилган эди. Татьяна Павловск Санкт-Петербургдаги медицина коллежида таҳсил оларди. У келажакда шифокор бўлишни орзу қилган. Лекин кутилмаганда 2017 йилда ўқишдан академик таътил олиб, у Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетади.
Туркияга етиб келган Татьяна Чехранова казинога ишга киради ва шу ерда қолиб яшашни бошлайди.
Истанбулга келганига бир ой бўлган вақтда у маҳаллий 28 ёшли тадбиркор Иброҳим билан танишиб қолади.
Татьяна Чехранова ва Иброҳим тез-тез кўришадиган бўлишди. Уларнинг ўртасида ўзаро ишонч пайдо бўлди.
Татьяна Чехранова бу ҳақда телефон орқали ота-онасига хабр берди, лекин унинг онаси қизининг турк йигити билан учрашишга қаршилик билдирди.
Татьянанинг онаси икки дин вакиллари ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва келажакда ҳам улар бирга бўлишларига ишонмасди.
2017 йилнинг 18 ноябрь куни Татьяна онаси билан телефон орқали гаплашди ва бўлажак турмуш ўртоғи билан тоққа бориб айланиб келишмоқчи эканлигини, кейинчалик яна қўнғироқ қилишини айтди.
Хабарларига кўра, Татьяна Чехранова шундан сўнг ота-онасига ҳам бошқаларга ҳам алоқага чиқмади.
Орадан вақт ўтиб эса Иброҳимнинг автомашинаси ичидан унинг жасади топилди.
Иброҳимнинг адвокати сўзларига кўра, Татьяна Чехранова тоғдан қайтиб келган ва у Истанбул шаҳрида вафот этган.
Татьяна вафот этгандан сўнг Иброҳим унинг оиласига ёрдам сифатида кўпроқ пул юборгани учун, унинг ота-онаси Иброҳимни қизларининг қотили деб ўйламоқда, дейди адвокат.
Бу иш юзасидан полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.