...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Ли Кэцян билан учрашди


09:45, 01.12.2017 Жамият
 1 854

Абдулла Арипов ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнниг Сочига ташрифи ҳақида хабар берган эдик. Кеча кечқурун Абдулла Арипов ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.
 
Учрашув чоғида Ли Кэцян Хитой ва Ўзбекистон ўзаро дипломатик алоқаларининг 25 йиллигини нишонлаётган дўстона қўшни давлатлардир, деган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг май ойида ХХР республикасига ташрифи доирасида ХХР раиси Си Цзиньпин учрашувида икки давлат раҳбарлари кўптомонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштиришга келишгани тўғрисида гапирган эди.
 
Ли Кэцяннинг фикрига кўра, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик бир бирини тўлдириш хусусияти билан алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун томонлар ривожланиш стратегиясини ўзаро мувофиқлаштириши, қўшма лойиҳалар соҳасида белгиланган ишлаб чиқариш қувватини ошириб боришда мунтазамликка эришишни таъминлаши керак.
 
Бундан ташқари, икки давлат корхоналари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва дўстлигининг барча соҳаларда узлуксиз самарадорлигига эришиши учун қулай шароитлар яратилишига эътибор берилиши кераклигини таъкидлаган.
 
Келгусида ҳам Хитой томони ШҲТ доирасида Ўзбекистон билан ўзаро алоқалар ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришиб ҳамда мустаҳкамлаб бориши таъкидланди.
 
Абдулла Арипов ўз навбатида, Хитой Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини баён қилган. Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорлик қилиш жараёнида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорликнинг ҳар томонлама мустаҳкамланиши учун транспорт, гидроэнергетика соҳасидаги ўзаро хатти-ҳаракатларга алоҳида эътибор берилишини таъкидлаган.
 
Ўзбекистон Хитойнинг ШҲТ ривожланишидаги фаол позициясини юқори баҳолашини ҳамда бу ташкилот доирасида икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини билдирган. 
Обил Сафаров

Теглар:Абдулла Арипов Хитой ШТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар