Жасад махсус автомашинада Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказиб берилди.
Маълум қилинишича, ФВВнинг тезкор рақамига фуқаро С.Гаибова томонидан келини Ю.Сергееванинг Санкт-Петербургда вафот этганлиги ва унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат бўлган.
“Ушбу ҳолат юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга маълумот етказилди, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида бир қатор тадбирлар амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда Тошкент вилояти хокимиятининг биргаликда амалга оширган сай-ҳаракатлари эвазига мархумнинг жасади бугун, 14 апрель куни 06:30 да Тошкентга олиб келинди.
Шундан сўнг, жасад соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомашинасида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказиб берилган.
Дафн маросимлари Маҳаллий хокимият органлари билан биргаликда ташкиллаштирилди.